» » » Қўшработда 300 хонадонга меҳр улашилди


Қўшработда 300 хонадонга меҳр улашилди

Қўшработ туманидаги 300 хонадонга Навоий кон металлургия комбинати томонидан саҳоват ёрдамлари кўрсатилди.

 

Қадимдан халқимиз бошига тушган синовли, машаққатли кунларни ўзининг меҳр-оқибати, саҳовати, маънавий қадриятлари билан енгиб ўтган. Мурувват ва саҳоват кўрсатиш ёрдамга муҳтож кишиларга кўмаклашиш, оғирини енгил қилиш қон-қонимизга сингиб кетган эзгу анъаналаримиздандир. Ҳозирги синовли кунларда Қўшработ тумани ҳокимлиги Навоий кон металлургия комбинати ҳамкорлигида саҳоват тадбирларини амалга ошириб келмоқда. Бугун ҳам комбинат ҳомийлигида тумандаги кўмакка муҳто оилаларга озиқ овқат маҳсулотлари берилди.

 

Комментариев: 0
Добавить комментарий