» » » Қурбон ҳайити меҳр-саховат байрами


Қурбон ҳайити меҳр-саховат байрами

Тинч ва осуда Самарканд......

Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича зулхижжа ойининг муборак кунларида истиқомат қиляпмиз. Бу йил юртдошларимиз Қурбон хайитини хонадонларда байрам килмокда.

 

Самарқанд шаҳри "Ёшлик” маҳалласида яшовчи Матлуба опа Тўхтаева бундан икки йил муқаддам битта қўчқор ва иккита совлиқ сотиб олган эди. Оз фурсат ичида улар саккизтага купайди. Қўй боқилган хонадонда барака бўларкан, ўтган йили туғилган қўзичани қурбонлик учун атагандим, ниятимга етдим, дейди Матлуба опа. Таомилга кўра, ҳайит байрамида кўплаб юртдошларимиз Оллоҳ йулида жонлиқ сўядилар.

 

Муқаддас Ислом динимизда Қурбонлик қилган киши, жонлиқнинг қони ерга тўкилган заҳотиёқ ўлкан савобга эга бўлади. Қурбонлик қилинган гўшт уч тақсимга бўлинади. Бир қисми ўз хонадони учун, иккинчи қисми қўни-қўшниларга, яна бир қисми эса ночор ва кам таъминланган оилаларга берилади. Бугунги пандемия шароитида қурбонликни қандай тарқатиш мумкин? Бу ҳақда Самарқанд вилоят бош имом-хатибининг ўринбосари Хайрулло Сатторовдан интервью олдик.

 

Дильфуза Эсанова
Комментариев: 0
Добавить комментарий