» » » МИБ: ХОДИМЛАР ИШГА ТИКЛАНАДИ


МИБ: ХОДИМЛАР ИШГА ТИКЛАНАДИ

 

Шунингдек, Меҳнат кодексининг 112-моддасида меҳнат шартномасини ғайриқонуний равишда бекор қилганлик ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказганлик учун ходим ишга тикланганда иш берувчига ходимга етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.


Фуқаролар Собир Искандаров, Замира Аллаева, Фароғат Исканова ва Манзура Қурбоновалар Пахтачи туман Ободонлаштириш бўлимидан ғайриқонуний равишда ишдан бўшатилганлиги учун ишга тиклаш тўғрисида фуқаролик ишлари бўйича Каттақўрғон туманлараро судига ариза билан мурожаат қилишди. Суд ишни бу фуқаролар фойдасига ҳал қилди.


Мажбурий ижро бюроси Пахтачи тумани бўлими иш юритувидаги фуқаролар Собир Искандаров, Замира Аллаева, Фароғат Исканова ва Манзура Қурбоноваларни Пахтачи тумани бўлимига ишга тиклаш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилди. Натижада улар ўз иш жойига қайта тикланди.

 

Мажбурий ижро бюроси Пахтачи туман бўлими
Комментариев: 0
Добавить комментарий