» » » МИБ МУНОСАБАТИ: Суд қарорлари муҳокама қилинмайди!


МИБ МУНОСАБАТИ: Суд қарорлари муҳокама қилинмайди!

Жорий йилнинг 11 сентябрь куни турли ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳри, Амир Темур кўчаси 14-уйнинг бузилиши бўйича хабарлар тарқалди.

 

МИБ МУНОСАБАТИ: Суд қарорлари муҳокама қилинмайди!

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси мазкур ҳолатни ўрганиб чиқди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2020 йил 3 июндаги очиқ суд мажлиси бўлиб ўтган. Унда Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасидаги Самарқанд Давлат тиббиёт институтининг янги барпо этилган ўқув биноси олдидига шаҳарсозлик талабига жавоб бермайдиган 14-уйда жойлашган собиқ қаҳвахона даъвогар – Самарқанд шаҳар ҳокимлиги фойдасига ҳал этилган. Бу бино шаҳар ҳокимлиги томонидан бузиб ташланиши белгиланган.

Унда, Волова Элонага тегишли ушбу бино ҳозирги бозор нархида 640 миллион 815 минг сўм миқдорида баҳоланган. Маблағни Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳисобидан ундириш белгиланган.

Суд қарорига асосан, "Миллий банк”да Волова Элона номига ҳисоб рақам очилиб, маблағ шу ҳисобга ўтказилган. Волова Элона ёки унинг ишончли вакиллари маблағни олиши ёки унинг талабига кўра, Исроил давлатига конвертация орқали кўчириб берилиши мумкин. Энди қарор ижросини давом эттириш мақсадида шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бинони бузиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳозиргача аппеляция инстанциясида иш кўрилаётган бўлса, суднинг ижро ҳаракатларини тўхтатиш тўғрисида ажрим бўлмагунга қадар ижро ҳаракатларини тўхтатишга ҳеч қандай асос йўқ. Аппеляция учун мулк вакилига почта орқали муддат берилиб, ишончнома орқали хабарнома ҳам юборилган.


 

МИБ МУНОСАБАТИ: Суд қарорлари муҳокама қилинмайди!

Шунингдек, ушбу нотураржой биноси вилоят ҳокимининг 2000 йил 14 мартдаги қарори билан маданий мерос объектлари рўйхатида қайд этилган. Аммо объект маданият ва спорт ишлари вазирлиги маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий-ишлаб чиқариш бош бошқармасининг 2010 йил 19 январдаги буйруғига (тарихий-маданий мерос объектлар эксперт комиссиясининг хулосасига) асосан маданий мерос объектлар рўйхатидан чиқарилган. 2001 йилда Самарқанд шаҳри тарихий шаҳар сифатида ЮНЕСКО рўйхатига киритилган. Ушбу бино маданий мерос объекти ҳисобланмайди, фақат бино тарихий шаҳар ҳудудида жойлашган. Бу борада тегишли қарорлар қабул қилинган ва шаҳарнинг тарихий ҳудудида бажариладиган қурилиш-таъмирлаш ишлари тегишли ташкилотлар ва ЮНЕСКО маркази билан келишган ҳолда олиб борилади.

 

Англашиладики, бино аллақачон маданий мерос объектидан чиқарилган ва аммо бино бузилишдан олдин суд қарорида келтирилган тўлов маблағ ҳам тўланган.

Мажбурий ижро ҳаракатларида, 11 сентябрь куни Самарқанд шаҳар Амир Темур кўчасида жойлашган, В.Элонага тегишли 14-уй суд қарорига кўра бузилди.

Натижада, суд қарорига асосан бугун ижро ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур нотурар-жой тўлиқ бузилди ва ижро иши тамомланди.

 

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси

Комментариев: 0
Добавить комментарий