» » » Каттақўрғонлик Марям Ниёзова пилладан тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқчи


Каттақўрғонлик Марям Ниёзова пилладан тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқчи

Пилла етиштириш бўйича Ўзбекистон дунёда 3-ўринда туради.



 

Ёдингизда бўлса, узоқ йиллар айниқса собиқ советлар даврида Ўзбекистонга фақат пиллахом-ашёси етиштириб берувчи давлат сифатида қаралар, хотин-қизларимизнинг оғир, фақат қўл меҳнати билан етиштирган пилласи бошқа республикаларда қайта ишланиб, тайёр маҳсулотга айланар эди.

 

Бундан бир неча йиллар муқаддам Каттақўрғон туманида "Кумуш тола" ипакчилик корхонасига асос солганМарям опа Ниёзова ипакдан Ўзбекистоннинг ўзида тайёр маҳсулот ишлаб чиқармоқчи. 66 ёшга кирганига қарамасдан опа, унча-мунча ёшларга ўрнак бўла оладиган куч ва мотивацияга эга. Пилла маҳсулотини БАА, Эрон, Хитой каби давлатларга экспорт қилиб иқтисодиётимиз ривожланишга ҳисса қўшмоқда.

 

150 нафар аҳолини иш билан таъминлаган. Опанинг кўп йиллик фидокорона меҳнатлари Президентимиз томонидан эътироф этилди. Марям Ниязова «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи» фахрий унвони билан тақдирланди.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий