» » » АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув тўғрисида


АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув тўғрисида

АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашув тўғрисида

 

 Учрашувда турли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари бўйича атрофлича фикр алмашилди.


АҚШ томонига мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинлигини таъминлаш, коррупцияга қарши курашиш, ОАВ эркинлиги, мажбурий меҳнатни йўқ қилиш ва фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, эришилган натижалар тўғрисида маълумот берилди.


Америкалик дипломат Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатни демократлаштириш, жамиятни либераллаштириш ва қонун устуворлигини мустаҳкамлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни юқори баҳолади.


Томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон-АҚШ алоқаларини жадаллаштиришга интилиш қатъий эканини таъкидладилар.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий