» » » Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!


Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!

Мутахассис изоҳи: Совуқда ниқобдан бир соатдан ортиқ фойдаланманг!

 

Ана шу масалада пойтахтимиздаги хусусий клиникалардан бирида фаолият юритаётган лор шифокори Қобилжон Тўйчиевнинг фикрлари билан қизиқдик.


– Ниқоб тақиш бир тарафдан ҳимоя вазифасини бажаради,–дейди Қ.Тўйчиев.– Лекин унинг зарарли тарафлари ҳам бор. Мисол учун, ташқарида ҳаво ҳарорати 20 даража бўлса, ютиб чиқараётган нафасимиз 36 даража бўлади. Зеро, соғлом бурун ўтаётган ҳавони намлаб, чангдан тозалаб ўпкага 36 даража қилиб узатади. Бу жараённи ҳисобга оладиган бўлсак, узоқ вақт ниқоб тақиб юриш оғиз, бурун бўшлиғида ҳароратнинг баландроқ бўлишига сабаб бўлади. Чунки, терлаб, намланган ниқоб ҳавони яхши ўтказмайди. Бир ниқобдан бир соат фойдалансак, оғиз бўшлиғидаги намлик эвазига кислород ўтказиши камаяди ва организмда маълум миқдорда кислород димиқиши юзага келади.


Қиш кунида ниқобни узоқ тақиб бўлмайди, уни тез-тез алмаштириб туриш керак. Агар имкон бўлса, жамоат жойларига кирмаслик, иложи борича, тезроқ очиқ жойга чиқиш керак. Агар ниқоб матоси жуда қалин ва ундан нафас олиш қийин бўлса, ҳаво очиқ қолган ён томонлар орқали чиқиб, ниқобнинг ўзи тезда намланади ва самарасиз бўлиб қолади. Эътибор қиладиган бўлсак, ниқоб таққанда буруннинг тепа қисмида очиқ жой қолади.  Карбонат ангидрид бу жойдан кўз ва киприкка урилиб, уларни намлантиради. Киприкнику, намланиши ўтиб кетади, лекин кўзни намланиб, шамолда қуриши бошқа касалликларнинг ривожланишга сабаб бўлиши мумкин.


Aгар ниқоб томчиларни яхши фильтрламаса, бундай ниқоб нафақат ёрдам бермайди, балки аҳволни янада ёмонлаштириши ҳам мумкин. Кичик бир тадқиқотда шундай мато катта томчиларни парчалаётгани кўринади. Натижада, умуман ниқобсиз гаплашгандан кўра кўпроқ томчилар ҳосил бўлган. Назарий томондан олиб қараса, бу ҳолат жиддий зарар етказиши мумкин, чунки кичикроқ томчилар ҳавода узоқроқ туради, ерга тушмайди ва инфекциянинг потенциал манбаи бўлиб қолади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий