» » » Юрий Гагариннинг севимли хонандаси ким эди?


Юрий Гагариннинг севимли хонандаси ким эди?

 

Юрий Гагариннинг севимли хонандаси ким эди?

 

Фазогир Тошкентга келганида Ботир Зокировни кўриш истагини билдиради, аммо ўзбек қўшиқчиси хизмат сафарида бўлганлиги сабабли уйига келиб, онаси Шоҳиста опани кўриб кетган.


Буни менга Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокиров акаси ҳақидаги илиқ хотиралар билан ўртоқлашаётган пайтида айтиб берди. Бугун инсониятнинг маданий тараққиётида ўз муҳрини босиб кета олган миллий эстрадамизнинг асосчиси, машҳур санъаткорнинг серқирра ижодини яна бир бор ёдга олдик.


Президентимизнинг 2020 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ботир Зокиров номидаги замонавий эстрада қўшиқчилар танловини юқори савияда ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Фаррух Зокиров билан фикр алмашдик.


Жамол Носиров,

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари.


* * *

PS: Дарҳақиқат, Ўзбекистон халқ артисти, устоз санъаткор Ботир Зокиров наинки Ўзбекистонда, балки халқаро миқёсда тан олинган, эътироф этилган хонанда эди. Президентимизнинг хонанда таваллудининг 85 йиллигини мамлакатимизда кенг нишонлашга оид ташаббуси Ботир Зокиров хотирасига бўлган чексиз эҳтиромнинг амалий натижасидир.

ЎзА


Комментариев: 0
Добавить комментарий