Лойиҳанинг умумий
қиймати 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади. УзА тарқатаётган маълумотларга кўра яқин кунларда Япониянинг
йирик автомобил ишлаб чиқариш консерни Toyota билан келишувга эришилгани
айтилмоқда.
Лойиҳа доирасида 2021-йил 3-чорагидан "Навоий – моторс” корхонасида Тоёта Cоролла автомобилларини йиғиш режалаштирилмоқда. Ички бозорда Toyota Corolla автомобилларини 10300 дан 13500 АҚШ долларигача қийматда сотиш режалаштирилган.
Аввал хабар берганимиздек "Navoiy – motors” Ўзбекистон-Ерон қўшма корхонасида Хитой давлатининг "Oshan” бренди остида ишлаб чиқарилаётган автомобилларни Навоийда йиғиш ва ички бозорга чиқариш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.