» » » Гиёҳвандлик моддалари олди-сотдиси билан шуғулланган шахс қўлга олинди


Гиёҳвандлик моддалари олди-сотдиси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

 

Гиёҳвандлик моддалари олди-сотдиси билан шуғулланган шахс қўлга олинди

 

Жорий йилнинг 10 февраль куни Ғиждувон туман Зарангаре маҳалласида яшовчи 1988 йилда туғилган фуқаро Қ.З. таниши фуқаро М.Э.га 600 минг (олти юз минг) сўм эвазига 1 дона "Спички” ёзувли гугурт қутига солинган вилоят Ички ишлар бошқармаси Эксперт криминалистика бўлимининг хулосасига кўра соф вазни 2,97 граммга тенг бўлган "Марихуанна” гиёҳвандлик моддасини сотган вақтида ашёвий далил билан қўлга олинган.


Тадбир давомида фуқаро Қ.З.га тегишли бўлган Матиз русумли автомашина кўздан кечирилганда, автомашинанинг суғурта қоғозига ўралган "Марихуанна” гиёҳвандлик моддасининг қолдиқлари ва қутига солинган 12 (ўн икки) дона "беломорканал” ёзувли тамакига ўхшаш моддалар холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган.  


Фуқаро Қ.З. билан олиб борилган суриштирув ҳаракатлари давомида, тезкор тадбир давомида ундан тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган "Марихуанна” гиёҳвандлик моддаларини ҳамқишлоғи 1989 йилда туғилган фуқаро С.Ж. дан сотиб олганлиги аниқланган Унинг яшаш хонадонида кечиктириб бўлмас тергов ҳаракатлари ўтказилганда, тандирхонасидаги тандир ичидан, уйининг томидан, қурилиши тугалланмаган биносидан, "марихуанна” гиёҳвандлик ўсимлигига ўхшаш ўсимлик бўлаклари ва қора рангли ўсимлик уруғлари аниқланиб, тегиши тартибда холислар иштирокида ҳужжатлаштирилган. Олинган далилий ашёлар юзасидан экспертиза тайинланганда, ушбу моддалар соф вазни 24.96 граммга тенг бўлган қуритилган ҳолатдаги "Марихуана" гиёҳвандлик моддалари эканлиги тасдиқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Зариф Комилов, ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий