» » » AҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза вакцина ажратди


AҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза вакцина ажратди

AҚШ Ўзбекистонга 3 миллион доза вакцина ажратди

 

AҚШ Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази маълумотномаларида қайд этилишича, "Модерна” компаниясининг вакцинаси 94 фоиздан зиёд самарадорликка эга.

 

Мамлакат Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини назорат қилиш бўйича бошқармаси COVID-19 профилактикаси учун Модерна вакцинасини 18 ва ундан катта ёшдагиларда қўлланилишига рухсат берган.


Pfizer ва BionTECH фармацевтика компаниялари препаратларидан фарқли ҳолда, Модерна таклиф этаётган вакцинани ўртача совуқликдаги ҳароратда сақлаш мумкин, бу эса Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйлаб тарқатилишини енгиллаштиради.


Касалликлар назорати ва уларнинг олдини олиш бўйича маркази тадқиқотларидан маълум бўлишича, Aмерикада 93 фоиз касаллик юқиш ҳоллари эмлаш даражаси 40 фоиздан кам бўлган округларга тўғри келмоқда, дея хабар бермоқда ЎзА. 

Комментариев: 0
Добавить комментарий