» » » Нотўғри ундирилган солиқ адлия кўмагида қайтарилди


Нотўғри ундирилган солиқ адлия кўмагида қайтарилди

Нотўғри ундирилган солиқ адлия кўмагида қайтарилди

 

Ҳақиқатдан ҳам вилоят дезинфекция станцияси ва туман (шаҳар)лар дезинфекция станцияларининг 2019 йил якунлари бўйича ташкил қилган жами 66 миллион 754 минг 100 сўм соф фойдасининг 62 миллион  791 минг  141 сўми яъни 94,1 фоизи солиқ органлари томонидан ундириб олинганлиги аниқланган.  


Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида давлат унитар корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган жамиятлар томонидан 2020 йилнинг 1 июлига қадар 2019 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ҳамда 2020 йилнинг 1 сентябридан кечиктирмасдан тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилиши белгиланган.  


Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш Республика комиссиясининг 2020 йил 11 майдаги 22-сонли йиғилиш баёнида Ўзбекистон Республикаси "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига асосан, давлат унитар корхоналари ҳамда устав капиталида 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улуши мавжуд бўлган жамиятлар томонидан 2019 йил якунлари бўйича ўз соф фойдасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдорда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тегишли равишда ажратмалар ва давлат улуши бўйича дивидендлар тегишли даражадаги бюджетларга ўтказилиши белгиланган.  


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 105-моддасига мувофиқ агар солиқ ортиқча ундирилгани факти аниқланган бўлса, солиқ органи ортиқча ундирилган солиқ суммасини, шунингдек ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган тартибда ортиқча ундирилган суммага ҳисобланган фоизларни ҳисобга олиш ва (ёки) қайтариш тўғрисида қарор қабул қилиши кўрсатилган бўлсада, ҳозирга қадар ушбу ортиқча ундирилган солиқ суммалари вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан қайтарилмаган.  


–Қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва ундирилган ортиқча солиқ суммаларини қайтариш чораларини кўриш бўйича вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят Давлат солиқ бошқармасига тақдимнома киритилди, – дейди Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими бош маслаҳатчиси Анвар Раҳманов.


– Бироқ вилоят Давлат солиқ бошқармаси томонидан ортиқча ундирилган сумма қайтариб берилмагандан сўнг, ортиқча ундирилган солиқ суммаларини қайтариш ҳақида Бухоро туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди. Суднинг тегишли қарорига биноан даъво ариза тўлиқ қаноатлантирилди.


Қонун ҳужжатлари талабларини бузган ҳолда сўзсиз (акцептсиз) тартибда ҳисобдан чиқарилган жами 35 348 070,7 сўм пул маблағлари жавобгар вилоят Давлат солиқ бошқармасидан даъвогарлар вилоят ва туман (шаҳар)лар дезинфекция станцияларининг ортиқча ундирилган солиқ суммалари қайтарилиши белгиланди.  

 Зариф Комилов, ЎзА


Комментариев: 0
Добавить комментарий