» » » Шерали Жўраев янги ташкил этилган жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси бўлди


Шерали Жўраев янги ташкил этилган жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси бўлди

 

Шерали Жўраев янги ташкил этилган жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси бўлди

 

Мазкур қарор билан Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев "Ватандошлар” жамоат фондининг Васийлик кенгаши раиси, Равшан Эрматов эса унинг ўринбосари этиб тайинланди.

Фонднинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:

хорижда мураккаб ҳаётий вазиятга тушиб қолган ватандошларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларга ахборот жиҳатидан ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

 хорижда ўзбек тили, маданияти ва анъаналарини сақлаб қолиш ва ривожлантиришга қаратилган фаолиятни қўллаб-қувватлаш;

 хорижда истиқомат қилаётган иқтидорли ватандошларимизнинг республика ОТМларида таълим олишларига кўмак кўрсатиш;

 хорижда ватандошлар томонидан ташкил этиладиган нуфузли тадбирларда мамлакатимизнинг таниқли ёзувчи ва шоирлари, фан арбоблари, диний уламолари, маданият ва санъат вакиллари, спортчилари иштирокини таъминлашда кўмаклашиш.
Комментариев: 0
Добавить комментарий