» » » Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМ рўйхати тасдиқланди


Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМ рўйхати тасдиқланди

Ўзбекистонда ҳужжатлари тўғридан-тўғри нострификация қилинадиган хорижий ОТМ рўйхати тасдиқландиЎзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан халқаро тан олинган ташкилотларнинг олий таълим муассасалари рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасаларининг рўйхати тасдиқланди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабарига кўра, рўйхат қуйидаги халқаро ташкилотлари рейтинги асосида тузилди:

ARWU – The Academic Ranking of world Universities;

THE – Times Higher Education;

QS – Quacquarelli Symonds World University Rankings.

Рейтингда биринчи 1000 та ўринни эгаллаган олий таълим муассасалари битирувчиларининг таълим тўғрисидаги ҳужжатларини нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғридан-тўғри (махсус синовларсиз) амалга оширилади.

Қўшма қарор билан тасдиқланган халқаро тан олинган ташкилотларнинг ОТМлар рейтингида биринчи 1000 таликка киритилган олий таълим муассасалари 2018 йилда эълон қилинган рўйхат асосида шакллантирилган ҳамда навбатдаги рейтинг эълон қилингунга қадар амал қилади.

Рўйхатнинг тўлиқ варианти билан қуйида танишиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда таълим олган фуқароларнинг ҳужжатлари тўғридан-тўғри тан олиниши кутилаётгани хабар қилинганди.

kun.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий