» » » Бош прокуратура Отабек Муродов кетганини тасдиқламади


Бош прокуратура Отабек Муродов кетганини тасдиқламади

Бош прокуратура Отабек Муродов кетганини тасдиқламадиЎзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари тизимида иккита жиддий ўзгариш бўлгани ҳақидаги хабарлар ҳозирча тасдиқланмаяпти.

Бош прокуратура матбуот хизмати Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Отабек Муродов лавозимни тарк этгани тўғрисидаги хабарни рад этди.

«Бош прокуратурада Отабек Муродов раҳбарлигида доимгидек фаолият кетмоқда. Турли уйдирмаларга ҳеч қандай асос йўқ», дейилган «Халқ сўзи онлайн» хабарида.

Ижтимоий тармоқда Муродов ўрнига Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов тайинлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

ИИВ матбуот хизмати ҳам ЎзАга Пўлат Бобожонов айни вақтда ўз лавозимида фаолиятини давом эттираётгани, бугун у вазирлик тизимида меҳнат қилаётган хотин-қизларга табрик йўллаганини маълум қилган.

Лекин айни вақтда икки муассаса ҳам бу борада расмий ахборот бермади.

kun.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий