» » » Германиялик оила машинада Ўзбекистонга 66 кунда етиб келди


Германиялик оила машинада Ўзбекистонга 66 кунда етиб келди

Машҳур фокусчи Тоби Ван Деиснер турмуш ўртоғи ва ҳали икки ёшга тўлмаган ўғли билан Германиядан машинада 11342 километр йўл босиб 66 кунда Ўзбекистонга етиб келган. Улар Буюк ипак йўли бўйлаб саёҳатни бошлашган эди.

Германиялик оила машинада Ўзбекистонга 66 кунда етиб келдиГерманиялик оила машинада Ўзбекистонга 66 кунда етиб келди

– Ўзбекистонга етиб келганимизга тўрт кун бўлди, – дейди Тоби Ван Деиснер. – Юртингизга ўндан ортиқ давлатдан ўтиб, етиб келдик. Бу мамлакатга келиш кўп йиллик орзуйим эди. Мен юртингиз ҳақида жуда кўп китоблар ўқиганман. Ўша китоблар орқали Ўзбекистон ҳақида кўп маълумотларга эга бўлдим ва бу оиламизни ватанингизга саёҳат қилишга ундади. Турмуш ўртоғим билан мамлакатингиздаги тарихий обидалар, халқингиз урф-одатларини ўз кўзимиз билан кўришга ошиқдик. Хивага келишдан аввал Нукусда бўлдик. Нукус билан Орол денгизи ва ҳатто Хиванинг ҳам табиати, одамлари бир-биридан фарқ қилар экан. Бу бизда катта таассурот қолдирди. Бугун Бухорога, кейин Самарқандга йўл оламиз.

 

UZA

Комментариев: 0
Добавить комментарий