» » » Автобус ва йўналишсиз таксиларнинг белгиланган тариф бўйича ҳаракатланиши назорат қилинмоқда


Автобус ва йўналишсиз таксиларнинг белгиланган тариф бўйича ҳаракатланиши назорат қилинмоқда

Автобус ва йўналишсиз таксиларнинг белгиланган тариф бўйича ҳаракатланиши назорат қилинмоқда

Автобус ва йўналишсиз таксиларнинг белгиланган тариф бўйича ҳаракатланиши назорат қилинмоқда

Йўловчиларни ўз вақтида манзилларига хавфсиз етказиб қўйишни ташкил этиш, кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Транспорт вазирилиги томонидан тизимли ишлар ташкил этилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллик байрами муносабати билан жорий йилнинг 28 августидан 4 сентябр кунига қадар (8 кун давомида)Транспорт вазирлиги ҳудудий бошқармалари инспекторлари томонидан йўловчиларга кўрсатилаётган транспорт хизмати сифатини назорат қилиб бориш ҳамда белгиланган йўл кира нахларини сунъий равишда ошириб юборилишининг олдини олиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг стационар постларида ЙҲХБ ходимлари билан ҳамкорликда мониторинг ўтказиш бўйича навбатчилик ташкил этилди.

Ушбу навбатчилик тадбирларига Вазирликнинг 150 дан ортиқ инспекторлари жалб қилинган бўлиб, улар томонидан автобус ҳайдовчиларининг ташувлар бўйича хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя этиши, яъни автобус сиғимидан ортиқ йўловчиларни салонга олмасликлари, белгиланган тарифлар асосида ҳаракатланиши назорат қилиб борилмоқда.

Шу билан бирга, шаҳарлараро қатновчи енгил автомобиллар тўхташжойларида (питакларда) йўналишсиз таксилар томонидан байрам муносабати билан йўловчи оқимининг кескин ортиши ортидан йўл кира нархини сунъий равишда кўтаришни олдини олиш бўйича ҳам инспекторлар томонидандоимий назорат ишлари олиб борилмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий