» » » Октябрдан Ўзбекистон ва Украина ўртасида чартер рейс йўлга қўйилади


Октябрдан Ўзбекистон ва Украина ўртасида чартер рейс йўлга қўйилади

Октябрдан Ўзбекистон ва Украина ўртасида чартер рейс йўлга қўйиладиОктябрдан Ўзбекистон ва Украина ўртасида чартер рейс йўлга қўйилади

Жорий йил 5 октябрдан Тошкент – Киев – Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри ҳафталик чартер рейслар йўлга қўйилади. Бу ҳақда in4avia телеграмм канали хабар берди.

Парвозлар Airbus A320 самолётларида шанба кунлари амалга оширилади. Парвоз вақти 4 соату 30 дақиқа.

Бепул юк ташиш меъёри 20 килограмм.

Киевдан Тошкентга авиачипта нархи 138 доллардан бошланади. 2 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларга тарифдан 20 фоизлик чегирмалар тақдим этилади. Чиптани ортга қайтариш учун жарима 100 евро бўлса, парвозгача 72 соат қолганда ёки ундан 72 соат ўтгандан сўнг чипталар қайтариб олинмайди.

Қуйида жадвал билан танишишингиз мумкин:

– HY3563 Тошкент 23:55 – Киев 02:45

– HY3564 Киев 04:15 - Тошкент 10:45

xs.uz
Комментариев: 0
Добавить комментарий