» » » БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув


БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув

БМТ Бош котибининг махсус вакили билан учрашув

2019 йилнинг 19 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича махсус вакили Жан Тодтни қабул қилди.

 

 

Вазир меҳмонни қутлар экан, унинг БМТ Бош котибининг йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича илк вакили сифатидаги фаолиятини ва мазкур йўналишдаги глобал шерикликни қўллаб-қувватлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.

 

Бўлиб ўтган суҳбат чоғида барқарор транспорт инфратузилмасини яратиш, йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳаси қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш тизимини такомиллаштириш каби муҳим жабҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

 

Шу ўринда Ўзбекистон томони БМТнинг йўл ҳаракати соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштиришга йўналтириш ва уларни амалга оширишга йўналтирилган Траст фонди тузилишини қўллаб-қувватлади, Фонд доирасидаги амалий ҳамкорликка қизиқиш билдирди.

 

Gov.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий