» » » Япониянинг дунёга машҳур автомобиль аудио тизимларига ихтисослашган компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади


Япониянинг дунёга машҳур автомобиль аудио тизимларига ихтисослашган компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади

Япониянинг дунёга машҳур автомобиль аудио тизимларига ихтисослашган компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилади"Ўзэлтехсаноат” уюшмаси ҳамда Япониянинг "JVCKENWOOD Corporation” компанияси ўртасида келишув имзоланди. Мазкур битим Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идоралари раҳбарларидан иборат делегация Япония компаниялари билан савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамкорликни ўрнатиш борасидаги учрашуви доирасида тузилди.

 

Уюшма Япония компанияси вакиллари учун Ўзбекистонда электротехника саноатини ривожлантириш имкониятлари, хорижий сармоядорлар учун яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар ва ҳамкорлик истиқболлари бўйича тақдимот ўтказди.

 

Ўз навбатида Япония томон автомобиль аудио тизимларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш борасида ҳамкорлик имкониятларини ўрганишга қизиқиш билдирди.

 

Музокаралар якунида ушбу лойиҳани биргаликда ишлаб чиқишни давом эттиришга қарор қилиниб, шу муносабат билан "JVCKENWOOD Corporation” вакиллари ҳамкорликнинг кейинги босқичларини муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга ташриф буюришларини маълум қилдилар.

 

"Ўзэлтехсаноат” уюшмаси бошқарув раиси М.Юнусов ва "JVCKENWOOD Corporation” компаниясининг Европа, Яқин Шарқ ва Африка минтақалари бўйича ижрочи вице-президенти М.Имаи ўртасида бўлиб ўтган музокаралар чоғида Ўзбекистон ҳудудида турли хил юқори технологияли электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришда ўзаро манфаатли ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди.

 

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий