» » » Ялпи мажлисда “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди


Ялпи мажлисда “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди

Ялпи мажлисда “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилдиЯлпи мажлисда "Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун кўриб чиқилди

Ялпи мажлисда"Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни кўриб чиқилди. Таъкидланганидек, Қонун Ўзбекистон Республикасининг 11 та қонуни ва 7 та кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Жумладан, Бош прокуратура ҳузуридаги Инспекция Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси этиб қайта ташкил этилиши муносабати билан "Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги, "Наслчилик тўғрисида”ги, "Прокуратура тўғрисида”ги, "Селекция ютуқлари тўғрисида”ги, "Уруғчилик тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, шунингдек Жиноят-процессуал кодексига, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Солиқ кодексига тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил вазифалари ҳамда ваколатлари доираси кенгайтирилиши, унинг девони фаолияти ислоҳ қилиниши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ва унинг девони ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ва унинг девони ходимларининг тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомани тузиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонундатадбиркорлик субъектлари фаолиятини текширишни ва назорат қилувчи органлар томонидан текширув қонунийлигини назорат қилишни мувофиқлаштириш вазифаси назарда тутилмоқда. Шунингдек, маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган қонун ҳужжатлари бузилган ҳолатлар бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш ҳуқуқи белгиланмоқда.

Фуқаролик процессуал кодексда, Иқтисодий процессуал кодексда ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг фуқаролик ишлари бўйича судларнинг, шунингдек иқтисодий ва маъмурий судларнинг кучга кирган қарорлари устидан кассация ва назорат тартибида шикоят қилиш бўйича ҳуқуқи назарда тутилмоқда.

Таъкидланганидек, Қонуннинг қабул қилиниши прокуратура органлари кучини ва воситаларини прокуратура асосий мақсадлари ва вазифаларини касбий бажаришга қаратиш орқали уларнинг фаолиятини такомиллаштиришга, Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг ўз фаолияти соҳасидаги ваколатларини мустаҳкамлашга, шунингдек унинг девони ходимларини рағбатлантиришга, ветеринария назоратини кучайтиришга ва ветеринария сервиси сифатини оширишга, мамлакатнинг эпизоотик тинчлиги ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси Сенатининг
Ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий