» » » Мобил камера синовдан ўтмоқда


Мобил камера синовдан ўтмоқда

Мобил камера синовдан ўтмоқдаМобил камера синовдан ўтмоқда


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида тасдиқланган "Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида”ги қарорига асосан ЙПХ инспекторлари ўз хизмат вазифаларини мобиль видеокамерадан фойдаланган ҳолда ошкора олиб боришлари белгиланди.


Мобиль видеокамера билан ишлаш жараёнида ходим йўл ҳаракати қатнашчисини тўхтатганидан кейин унинг олдига бориши, ўзини таништириши, лавозими, унвони, фамилияси ҳақида маълумот бериши, унинг талабига кўра кўкрак нишон белгисини маълум қилиши ва хизмат гувоҳномасини очиқ ҳолда кўрсатиши керак. Энг муҳими, йўл ҳаракати қатнашчиларига мобиль видеокамерадан фойдаланаётганини маълум қилиши ва келгусида ноқонуний хатти-ҳаракатлар содир этса, айбини исботлаш учун ундаги видео ёзувдан фойдаланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириши лозим.


Ҳозирги кунда Тошкент шаҳрида мобиль видеокамераларни тест режимида синовдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. Синов давомида камералар турли об-ҳаво шароитларида, турли кўринишларда, ҳар хил холатларда ва вазиятларда ишлатиб кўрилади.


Синов текширувларида аниқланган камчиликлар эса камераларни ишлаб чиқарувчиларига етказилди ва бартараф этилади. Шунингдек, маълумотларни сақлаш қурилмалари, дастурий таъминот ҳам синовдан ўтказилади. Эртага йўлларда турли келишмовчиликлар ва зиддиятлар, бахс мунозаралар келиб чиқмаслиги айнан мана шу қурилма ҳамда дастурий таъминотнинг тўғри ва аниқ ишлашига боғлиқ.


Айтишга осондек бўлиб кўринган бу вазифалар замирида катта меҳнат турибди. Чунки, ҳар қандай янгиликни жорий этиш осонлик билан амалга ошмайди.


Мобиль видеокамераларни ишга туширилиши биринчи навбатда шу соха вакиллари учун зарур. Сабаби, камералар орқали вазиятни доимо назорат қилиб туриш имконияти ошади. Назорат кучайтирилган жойда эса бошқа холатлар келиб чиқмайди. Камералар оқни оқ, қорани қора қилиб кўрсатиб беради. Шу сабабли барча ҳаракат иштирокчиларини "Йўл ҳаракати қоидалари”га қатъий амал қилишга чақирамиз.

ИИВ Ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий