» » » “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди


“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди"Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКдаги таркибий ўзгаришлар якунланди


Ўтган давр мобайнида мамлакатимиз фуқаро авиациясини ривожлантириш, шу жумладан ҳаво кемалари паркини янгилаш, парвозларнинг юқори даражадаги хавфсизлигини таъминлаш, аэропортлар инфратузилмасини, ҳаво ҳаракатини бошқариш ва малакали мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш бўйича изчил чоралар кўрилди. Шу билан бирга, мамлакатимизнинг фуқаро авиациясида унинг жаҳон авиаташишлар бозорида рақобатбардошлигини таъминлаш ва ушбу тармоққа инвестицияларни фаол жалб қилиш учун таркибий ислоҳотларни янада амалга оширишга тўсқинлик қилаётган қатор тизимли камчиликлар сақланиб қолмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5584-сонли Фармонига мувофиқ, махсус тузилган Ишчи комиссия томонидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКни қайта ташкил этишга доир комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва амалий кўмаклашиш бўйича ишлар олиб борилди.


Хусусан, "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК дирекцияси, шунингдек, "Учувчилар мажмуаси”, "Ҳаво алоқалари бош агентлиги” ва "Ўзавиатехтаъминот” моддий-техник таъминот мажмуаси» давлат унитар корхоналари негизида "Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти ташкил этилди.


Бундан ташқари, "Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК таркибига кирадиган давлат унитар корхоналари масъулияти чекланган жамиятларга айлантирилди.


Шунингдек "Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти унга қуйидаги МЧЖларнинг устав фондларидаги давлат улушини ўтказилиши йўли билан ташкил этилди:


• ««Андижон» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Бухоро» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Қарши» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Навоий» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Нукус» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Наманган» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Самарқанд» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Термиз» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• ««Урганч» халқаро аэропорти» МЧЖ;


• «Фарғон» халқаро аэропорти» МЧЖ.


Бундан ташқари, "Махсус авиация ишлари авиакомпанияси” ДУК негизида "Uzbekistan Helicopters” масъулияти чекланган жамиятини ташкил қилди. "Ўзаэронавигация” маркази» давлат корхонаси эса Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ихтиёрига ўтказилди.

www.xs.uz


Комментариев: 0
Добавить комментарий