» » » Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви


Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви

Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашувиЎзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг учрашуви


Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи Маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбой Жээнбековнинг учрашуви бўлиб ўтди.


Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этдилар.


Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.


Томонлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентдаги маслаҳат учрашуви минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирдилар.

ЎзА

Комментариев: 0
Добавить комментарий