» » » UMS ўз номини mobiuzʼга ўзгартирди


UMS ўз номини mobiuzʼга ўзгартирди

UMS ўз номини mobiuzʼга ўзгартирдиUMS ўз номини mobiuzʼга ўзгартирди


UMS мобиль оператори ребрендинг ўтказди ва ўз номини Mobiuz дея ўзгартирди. Бу ҳақда бугун Тошкентда ташкил этилган тақдимот маросимида маълум қилинди.Компания вакилларининг таъкидлашларича, сўнгги йилларда мамлакатда кўп нарса ўзгарди ва UMS бренди ҳам ўзини оқламай қўйди. Бинобарин, улар илғор ва компаниянинг янги фалсафасини ўзида ифодалаган замонавий ном ишлаб чиқишга қарор қилишди.

Тақдимотда нафақат ном ўзгараётгани қайд этилди, балки компания ривожланишнинг янги босқичини бошлаётгани айтиб ўтилди. Бу инновацион технологияларнинг янги экотизимини яратишга олиб келиши керак.

Ребрендинг билан шуғулланган Artógraph студияси директори Искандер Хайитбоев янги бренд пайдо бўлишига "Ғамхўрлик орқали тараққиёт сари” деган ғоя асосида изоҳ берар экан, бугунги кунда одамлар оддийликни кўпроқ қадрлашаётганини эътироф этди.

"Биз шаклий оддийлик ва компаниянинг яратувчанлик йўлидаги интилишларини бирлаштиришни истадик. Натижада иккита асосий элемент ўзаро уйғунлаштирилди – mobiuz сўзи ва унда юқорига интилаётган нур тасвири”, - деди у.

Тақдимотда mobiuz мобиль операторидан лайфстайл-операторига айланишига урғу берилди. Ҳозиргача қатор янги тарифлар ишга туширилди, яқин кунлар ичида янги мобиль иловалар ҳам тақдим этилади. Айни чоғда компания ТВ, кино, мусиқа ва тўловлар учун ўзининг хусусий маданий ҳордиқ чиқариш сервислари ишга туширилишини ҳам маълум қилди.

xs.uz

Комментариев: 0
Добавить комментарий