» » » Солиқ турлари қисқартирилди


Солиқ турлари қисқартирилди

Солиқ турлари қисқартирилдиСолиқ турлари қисқартирилди

Янги таҳрирдаги Солиқ кодексидасолиқларни унификациялаш, ўхшаш солиқ солиш базасига эга солиқларни бирлаштириш орқалиулар сони мақбуллаштирилди, солиқ ҳисоботлари камайтирилди ва соддалаштирилди.

Солиқ турлари9 тагачақисқартирилди. Хусусан, ягона ер солиғи, давлат божи, божхона тўловлари ва тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ турларибекор қилинди.

-Кодексга кўра,солиқ органлари солиқ текширувларининг қуйидаги турларини ўтказади:


- камерал солиқ текшируви;


-сайёр солиқ текшируви;


-солиқ аудити.

(Илгари солиқ текширувлари ваколатли орган билан келишувга кўра ўтказиладиган ва ваколатли органни хабардор қилиш тартибида ўтказиладиган текширувлардан иборат бўлган)


Кодексга трансферт нарх шакллантиришни назорат қилиш нормалари, "ўзаро боғлиқ шахслар” ва "ўзаро боғлиқ шахслар ўртасида назорат қилинадиган битимлар”, "назорат қилинадиган чет эл компанияси”тушунчаларикиритилди.

Шу муносабат билан айрим тадбиркорлик субъектлари томонидан фаолият амалга оширилиши билан боғлиқ "солиқ тўловчиларни консолидациялашган гуруҳи” тушунчаси ва уларни солиққа тортишнингхусусиятларибелгиланди.

Ҳужжат ҳақидаги тўлиқ маълумот билан www.lex.uz сайти орқали танишиш мумкин.

Комментариев: 0
Добавить комментарий