» » » Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Айни пайтда юртимизда коронавирусга чалинган беморлар олти нафарни ташкил этмоқда


Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Айни пайтда юртимизда коронавирусга чалинган беморлар олти нафарни ташкил этмоқда

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Айни пайтда юртимизда коронавирусга чалинган беморлар олти нафарни ташкил этмоқдаСоғлиқни сақлаш вазирлиги: Айни пайтда юртимизда коронавирусга чалинган беморлар олти нафарни ташкил этмоқда


 

Аввал хабар қилганимиздек, айни пайтдаэпидемиологик суриштирув ҳамда касалликни тарқалиб кетмаслиги учун барча профилактик чора-тадбирлар тўлиқ амалга оширилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар 6 нафарга етди.

Маълумки, шу йилнинг 15 март куниРеспублика Вирусология институти лабораториясида Францияда бўлиб қайтган бир нафар Ўзбекистон фуқаросида COVID-19 коронавирус инфекцияси аниқланганини хабар қилган эдик. Таҳлил натижалари беморнинг ўғли ва қизида коронавирус инфекцияси борлигини кўрсатган эди. Айни пайтда ушбу фуқаронинг турмуш ўртоғи ва набирасида ҳам коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шунингдек, шу йилнинг 15 март куни соат 05:15 да "Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиа компаниясигақарашли Истанбул–Тошкент йўналишидаги 274- рейс билан келган Ўзбекистон фуқаросида ҳам ушбу инфекция аниқланган.

Беморлар билан мулоқотда бўлганларнинг рўйхати олиниб, уларнинг саломатлиги устидан ҳам тиббий назорат ўрнатилди.

Ҳозирда шифокорлар ва мутахассислар томонидан белгиланган стандартлар бўйичадаволашва эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.


Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Комментариев: 0
Добавить комментарий