» » » Ўзбекистонда коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда


Ўзбекистонда коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда

 Ўзбекистонда коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда – Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 18 март эрталаб 9:00 ҳолатига кўра, коронавирус билан рўйхатга олинганлар сони 13 нафарни ташкил этмоқда.

Хабарингиз бор, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича нохуш ҳудудлардан келган фуқаролар устидан карантин тадбирлари ўтказилаяпти. Бугунга қадар 8200 дан кўпроқ одам Ўзбекистон ҳудудида карантин муддатлари бўйича кузатув остига олинган. Улардан 5900 нафари карантин даврида касаллик аниқланмагани муносабати билан соғлом, деб топилиб, уйларига жавоб берилган.

 

Ҳозирги пайтда республика бўйича 2300 фуқаро карантин муддатини ўтамоқда. Чартер рейслар орқали эпидемик нохуш ҳудудларда яшайдиган Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш тадбирлари давом этаяпти.

 

Ҳозирги пайтда карантин ва чеклов тадбирларини амалга ошириш, қолаверса коронавирус инфекциясининг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Комментариев: 0
Добавить комментарий