» » » Светлана Ортиқова: “Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз“


Светлана Ортиқова: “Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз“

Светлана Ортиқова: “Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз“Светлана Ортиқова: "Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз"


Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари Светлана Ортиқова Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида иштирок этди.

 

С.Ортиқова кўпчилик тиббиёт талабларига, қонунларга риоя қилаётгани, уйда ўтириш керак бўлса, уйда ўтираётгани ва гигиена талабларига қатъий амал қилаётганига тўхталиб ўтди.

 

- Афсус, беш қўл баробар эмас. Беписанд муносабатда бўлаётганлар ҳам йўқ эмас. Санитария талабларини бузганларни ҳукумат нима қилиши керак?! Фақат огоҳлантириш билан чеклана олмайди-ку. Шу сабабли талаблар кучайтирилди, қоидабузарлар жавобгарликка тортилмоқда, — деди Бош прокурор ўринбосари. — Кечадан бошлаб, яъни 26 мартдан ҳозирга қадар Республика бўйлаб 983 нафар фуқаро санитария талабларини бузган. Ҳудудларда штаблар тузилган. У ерда тун-у кун ишламоқдамиз. Агар ҳукумат, Президент сўраётган талабларга риоя қилмасак, бу синовлардан ўта олмаймиз. Барчамиз бошимизга келган синовлардан эсон-омон ўтсак, Ўзбекистон дунё мамлакатлари орасида ҳақиқий жаннатмаконга айланади. Бу ахир бизнинг қўлимиздан келади-ку!

Комментариев: 0
Добавить комментарий