» » » РАСМИЙ БАЁНОТ: Уйда қолинг! Уйдагина хавфсиз бўламиз


РАСМИЙ БАЁНОТ: Уйда қолинг! Уйдагина хавфсиз бўламиз

РАСМИЙ БАЁНОТ: Уйда қолинг! Уйдагина хавфсиз бўламизРАСМИЙ БАЁНОТ: Уйда қолинг! Уйдагина хавфсиз бўламиз


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков:

 

– Мамлакатимизда коронавирус инфекциясига чалинган яна 16 бемор қайд этилиб, умумий касалланганлар сони 104 нафарга етди. Янги аниқланган беморларнинг 6 нафари 26 март куни Россия Федерациясидан, 7 нафари 26 март куни Истанбул шаҳридан чартер рейс билан олиб келинган фуқаролар, 3 нафари эса рўйхатга олинган беморлар билан мулоқотда бўлган шахслардир. Ҳозиргина Вирусология институтидан олинган маълумотга кўра, шифохонада даволанаётган 19 беморда пневмония клиник белгилари кузатиляпти, 5 нафарининг аҳволи оғир, деб баҳоланмоқда. 1 нафар ҳолатда касаллик туфайли ўлим қайд этилди.

 

Россия ва Истанбул давлатларидан чартер рейслар билан олиб келинган касаллик қайд этилган фуқароларимиз бегона юртларда ўз ҳолига ташлаб қўйилмагани ҳукуматимиз ғамхўрлигининг ёрқин намунасидир. Агар улар ўша яшаб турган ҳудудларида касалликка чалингани аниқланганда ҳоли не кечиши мумкинлигини тасаввур ҳам қила олмаймиз. Ўзбекистон шундай ҳолатда – касаллик юртимиз ҳудудига кириб келиши эҳтимоли бўлган тақдирда ҳам фуқароларимизни олиб келиб, уларга ташхис қўйиб, даволаш муолажаларини олиб боряпти. Бу давлатимизнинг халқона меҳрибонлик сиёсатигина бўлиб қолмасдан, юртимиз фуқароларининг ҳар бири Ўзбекистон фарзанди сифатида қаерда бўлишидан қатъий назар давлатимиз эътиборида, қарамоғида эканлигининг тасдиғидир. Ушбу беморларда тўлиқ даволаш муолажалари ўтказилиб, жиддий асоратларнинг олдини олиш имконияти борлиги давлатимизда олиб борилаётган инсонпарвар сиёсатнинг яққол намойишидир.

 

Карантин тадбирлари давом этяпти. Тинимсиз Республика комиссиясининг қарорлари чиқариляпти. Қайта-қайта чеклов тадбирлари халққа етказиляпти. Шундай экан, уйда қолинг, зарурат бўлмаса кўчага чиқманг. 3 кишидан ортиқ одамнинг тўпланишига йўл қўйманг. Бунда бир оила аъзоларининг сон жиҳатидан кўп бўлиши истисно. Уйимиз – бу бизнинг қўрғонимиз. Уйимиздагина хавфсиз бўлишимиз мумкин. Статистик рақамлардан кўриб турибмиз: касалланганлар сони ортиб бормоқда. Атрофимизда вирус тентираб юрибди. Чеклов тадбирларига, карантин қоидаларига, шифокорлар тавсияларига амал қилсакгина вазият чигаллашиб кетишининг олдини оламиз.

Комментариев: 0
Добавить комментарий