» » » Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика кардиология марказида даволанмоқда


Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика кардиология марказида даволанмоқда

 

Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика кардиология марказида даволанмоқда

 

 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодманов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида стационар шароитда режали даволаш муолажаларини олмоқда. 
 
«Беморнинг аҳволи қониқарли ҳолатда», — деб ёзмоқда ССВ матбуот хизмати. Хабарда Шодмоновнинг қачондан буён даволанишда эканлиги ёзилмаган.

АОКАда ўтказилган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Алишер Шодмоновнинг аҳволи ҳақида маълумот берди ва унинг шифохонага тушиши коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ эмаслигини маълум қилди. Ҳабибулла Оқиловнинг сўзларига кўра, Алишер Шодмонов 29 июль куни режали даволаниш учун шифохонага ётган, ҳозирда аҳволи яхши ва 3-4 кунда ишга қайтиши кутилмоқда.
Комментариев: 0
Добавить комментарий