» » » АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий амалиёт учун Туркияга “кучли зарба” билан таҳдид қилди


АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий амалиёт учун Туркияга “кучли зарба” билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий амалиёт учун Туркияга “кучли зарба” билан таҳдид қилдиАҚШ президенти Дональд Трамп Суриядаги ҳарбий амалиёт учун Туркияга "кучли зарба” билан таҳдид қилди

Вашингтон Анқаранинг Суриядаги ҳарбий ҳаракатларини диққат билан кузатмоқда, агар Туркия "қоидалар бўйича ўйнамаса” унга "кучли зарба” беришга тайёр, деб айтди АҚШ президенти Дональд Трамп. РИА Новости хабарига асосан.

"Тинчлик манбаи”

Куни кеча Туркия президенти Режеб Тайиб Эрдўғон Сурия шимолида Курдистон ишчилар партияси ва "Ислом давлати” террорчилик гуруҳига қарши "тинчлик манбаи” номли ҳарбий амалиёт бошланишини эълон қилганди.

Туркия етакчиси амалиётнинг учта мақсадни айтди: жанубий чегарани террорчилардан халос қилиш, Сурия ҳудудий яхлитлигини ҳимоялаш ва сурияларни ўз юртига қайтишини таъминлаш.

Анқаранинг бу қадами айрим қўшни давлатлар, шунингдек Европа иттифоқи эътирозига сабаб бўлди.

Ўз навбатида Трамп АҚШ Туркиянинг Суриядаги амалиётини маъқулламаганлигини ва уни "ёмон фикр” деб ҳисоблашини айтди.

Туркия мудофаа вазирлиги сўнгги маълумотларга қараганда, зарбалар натижасида курдларнинг 181 та объектига зиён етказилди. Сурияда 8 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган ва 20 нафар жароҳатланган.


sputniknews

Комментариев: 0
Добавить комментарий