» » » Ево Моралес Боливияни тарк етди


Ево Моралес Боливияни тарк етди

Ево Моралес Боливияни тарк етдиЕво Моралес Боливияни тарк етди


Боливияда қўшин ва мухолифларнинг тазйиқлари натижасида ўз вазифасидан истеъфо етишга мажбур бўлган мамлакат президенти Ево Моралес Мексиканинг бошпана бериш ҳақидаги таклифига рози бўлди.

 

 

Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Ебрард маълум қилди.


 

Унинг таъкидлашича, Мексика Боливиянинг истеъфога чиққан президенти Ево Моралеснинг илтимосига жавобан унга сиёсий бошпана берганини маълум қилди ва халқаро ҳамжамиятни Моралеснинг хавфсизлигини кафолатлашга чақирди.

 

Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Ебрарднинг фикрича, Боливия қўшини Моралеснинг истеъфосини талаб қилиш билан мамлакатдаги конституцион тартибни бузишга йўл қўйган.


 

Бу вазиятни "давлат тўнтаруви” деб баҳолаган Ебрард: "Кеча Боливияда юз берган ҳодисалар бутун қитъа учун ортга қайтиш демакдир. Бундан хавотирдамиз”,-деди.


 

Ево Моралес бошпана тақдим етилгандан кейин мамлакатни тарк етаётганини маълум қилган.

 

"Aка-укалар ва опа-сингиллар! Мен бошпана берган қардош халқ ҳукумати шарофати билан ҳаётимизни сақлаб қолиш учун Мексикага йўл олмоқдаман. Менга сиёсий сабабларга кўра мамлакатни тарк етиш оғриқлидир, бироқ ҳар доим шай ҳолатда бўламан.

 

Яқинда кўпроқ куч ва ғайрат билан қайтаман!”,-деб ёзган Моралес твиттердаги саҳифасида.

 

У ушбу қийин кунида кўрсатаётган ёрдамлари учун Мексикага миннатдорлик билдирган.

 

Таъкидланишича, Мексика ҳарбий-ҳаво кучларига оид самолёт Моралесни олиб кетиш учун юборилган. Боливиянинг ендиликда собиқ президентига айланган Моралес самолётда Мексикага парвоз қилган.

Комментариев: 0
Добавить комментарий