» » » Хитой коронавирус ҳақида ваҳима қўзғамасликка чақирди


Хитой коронавирус ҳақида ваҳима қўзғамасликка чақирди

Хитой коронавирус ҳақида ваҳима қўзғамасликка чақирдиХитой коронавирус ҳақида ваҳима қўзғамасликка чақирди


Хитой янги коронавируснинг тарқалиши муносабати билан кескинликни ошириб юборадиган ва ҳатто сунъий равишда ваҳима қўзғатадиган мамлакатларнинг ҳаракатларини маъқулламайди, деди Хитой ташқи ишлар вазири Ванг Йи."Глобаллашув даврида, соғлиқни сақлаш соҳасидаги трансмиллий муаммоларга жавоб бериш учун, объективликка риоя қилиш, алоқа ва мувофиқлаштиришни кучайтириш керак. Ҳар ким конструктив рол ўйнаши керак. Биз кескинликни оширувчи ва ҳатто ваҳима қўзғатадиган айрим мамлакатларнинг ҳаракатларини маъқулламаймиз", деди Ванг Йи ҳиндистонлик ҳамкасби Субраманям Жайшанқар билан телефон орқали суҳбатда.Суҳбат якунлари бўйича баёнот Хитой Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида эълон қилинди.Жайшанкар, ўз навбатида, "Ҳиндистон эпидемиологик вазиятни объектив ва оқилона баҳолаш тарафдори ва вазиятни мураккаблашишига олиб келадиган чораларни қўллаб-қувватламайди" деб таъкидлади. У ушбу касаллик тарқалишига жавобан Хитой намойиш этадиган очиқлик, шаффофлик ва жавобгарликни қадрлашини қўшимча қилди. "Хитой халқининг иродаси кучли, улар қанчалик кўп қийинчиликларга дуч келсалар, улар бирлашади ва аминманки, Хитой охир-оқибат коронавирус эпидемиясини енгишга қодир", - деди Ҳиндистон ташқи ишлар вазири. 2019 йил 31 декабр куни Хитой маъмурлари Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига мамлакатнинг марказий қисмида жойлашган Вухан шаҳрида номаълум пневмония касаллиги ҳақида хабар беришди. Мутахассислар касалликнинг қўзғатувчиси коронавирусини аниқладилар.Хитойдаги 259 киши янги коронавирус қурбонига айланди, 12 мингга яқин одам юқтирилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий