» » » Жанубий Корея коронавирус захира фондини ишга туширди


Жанубий Корея коронавирус захира фондини ишга туширди

Жанубий Корея коронавирус захира фондини ишга туширдиЖанубий Корея коронавирус захира фондини ишга туширди


Коронавирус билан курашиш учун Жанубий Корея 3,4 триллион вон (тахминан 2,8 миллиард доллар) захира маблағни ажратди, деди ҳокимиятдаги Демократик партиянинг вакили ҳукумат ва президент маъмурияти билан учрашувдан кейин.Чоршанба куни ҳукмрон Демократик партия, ҳукумат ва президент маслаҳатчилари коронавирус тарқалишини муҳокама қилиш учун юқори даражадаги қўшма йиғилиш ўтказдилар.Ҳукуматда Бош вазир Жонг Се Кюнг, Молия вазири ва Бош вазирнинг ўринбосари Хон Нам Ки, ташқи ишлар вазири Канг Гюнг Хва, соғлиқни сақлаш вазири Пак Нун Ху ва бошқалар иштирок этдилар."Мавжуд захира фонди 3,4 триллион вонни ташкил этади, шундан 2 триллион мақсадли фойдаланиш учун ажратилган маблағлар тез ва зарур бўлганда фаол ишлатилиши режалаштирилмоқда", деди Демократик партия вакилининг ўринбосари Хон Ик йиғилиш якунига бағишланган матбуот анжуманида. Захира фонди нафақат инфекциянинг тарқалишининг олдини олиш ва карантин текширувини ўтказиш, балки эпидемия билан боғлиқ турли зарарларни қоплаш учун ҳам ишлатилади.Хон Ик Пенинг сўзларига кўра, учрашувда коронавируснинг Жанубий Корея ишлаб чиқарувчиларининг ишига ва умуман иқтисодиётга таъсир қилиши мумкинлиги муҳокама қилинди. Aввалроқ, Жанубий Корея ҳукумати карантиндаги фуқароларга улар ишлай олмагани учун компенсация тўлаши ҳақида хабар берилганди. Тўловлар ишчиларини йўқотган компанияларга амалга оширилади. Декабр ойи охирида Хитой ҳукумати Хубеи провинсиясида номаълум келиб чиққан пневмония касаллиги ҳақида хабар берди. Касалликнинг қўзғатувчиси янги коронавирус тури - 2019-nCoV.бўлган.Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб бу касалликка чалинганлар сони 24,3 мингдан ошди, 490 киши вафот этди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий