» » » Эрон авиакомпанияси Ўзбекистонга чартер рейслар ташкил этиш бўйича Самарқандда музокара ўтказди


Эрон авиакомпанияси Ўзбекистонга чартер рейслар ташкил этиш бўйича Самарқандда музокара ўтказди

 

Эрон авиакомпанияси Ўзбекистонга чартер рейслар ташкил этиш бўйича Самарқандда музокара ўтказди

 

Самарқанд вилояти туризмни ривожлантириш департаментининг хабар (https://telegra.ph/ERON-AVIAKOMPANIYALARIDAN-BIRI-OZBEKISTONGA-CHARTER-REYSLARINI-TASHKIL-ETISHDAN-MANFAATDOR-EKANINI-BILDIRDI-02-11) беришича, учрашувда Д.Нарзикулов Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатлар ҳақида, Н.Жумаев эса Самарқанд аеропортини реконструкция ва модернизация қилиш, шунингдек Ўзбекистонга зиёратчиларни олиб келадиган хорижий авиакомпанияларга берилган имтиёзлар ҳақида гапирган. Учрашувда, Эрон авиакомпанияси раҳбарияти бундай музокаралар самарали келишувларга олиб келишига ишонч билдирган.

Маълумот учун: Iran Aseman Airlines авиакомпанияси — Теҳронда жойлашган Эроннинг учинчи йирик авиакомпанияси ҳисобланади. Aвиакомпания мунтазам ички ва халқаро йўловчи ташишни амалга оширади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий