» » » Самарқандда Амир Темурнинг 600 йилдан ошиқ тарихга эга тобути мавжуд


Самарқандда Амир Темурнинг 600 йилдан ошиқ тарихга эга тобути мавжуд


Ўзбекистон маданияти тарихи давлат музейида Буюк давлат асосчиси Сохибқирон Амир Темурнинг 685 йиллигига бағишланган кўргазма очилди.

 

Амир Темур Ҳиндистон ҳамда Хитойдан Қора денгизга қадар, Сирдарё ва Орол денгизидан Форс қўлтиғига қадар ғоят катта ҳудудни қамраб олган улкан салтанатга асос солган. Картина ва миниатюраларда буюк бобокалонимиз билан боғлиқ тарихий воқеалар экс эттирилган.

 

Экспозициядаги энг ноёб экспонатлардан бири 600 йилдан ошиқ вақт мобайнида Самарқандда сақланаётган Амир Темур бобомизнинг тобутидир. Бундан ташқари, Темурий шахзодалар хилхонасининг очилиши акс этган ҳужжатларнинг Самарқанд қоғозига битилган нусхалари ҳам намойиш этиляпти.

 

Музейларни – авлодларни боғловчи маънавий кўприк дейишади. Тарихчи олимларимиз томонидан Темурийлар даврига оид илмий –тадқиқот ишлари келажак авлоднинг билим доирасини кенгайтириш, маънавий дунёқарашини бойишига хизмат қилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий