» » » Каттақўрғон шаҳрида муҳтож оилалар учун 360 та хонадонли уйлар қуриляпти


Каттақўрғон шаҳрида муҳтож оилалар учун 360 та хонадонли уйлар қуриляпти


Аёл киши учун энг юксак мартаба, албатта аёллик бахти ва бекалик ўрни…..

 

Каттақўрғонлик Хуршида Санаева оиласи билан 6 жон бўлиб, 30-йилларда қурилган ётоқхона типида бир хоналиуйда яшаётган бўлса-да, унинг саранжом-саришталиги кўзни қувнатади. Хуршиданинг турмуш ўртоғи Абдулҳамид Мажидий номидаги Каттақўрғон шаҳар драма театрида саҳна безакчиси бўлиб ишлайди.Ўзининг ҳам ҳунари бор. Аммо 5 йил аввал Хуршида опанинг қизида шифокорлар гемотологик касални аниқладилар.Қиммат дори-дармонлар, муолажа харажаатлари оддий хизматчи оиласига қийинчиликларни туғдирган бўлса-да, ота-она фарзанд саломатлиги учун барча саъй-ҳаракатларни қилишди. Касалликни ўз вақтида даволаш мақсадида Хуршида Санаева Каттақўрғон шаҳар халқ қабулхонасига мурожаат этди. Ҳозир қабулхона кўмагида қизалоқнинг аҳволи анча яхшиланди. Каттақўрғон шаҳар халқ қабулхонаси мудири Ҳамротош Шодиева, мурожаат асосида шаҳар ҳокимлиги мутасадди раҳбарлари билан биргаликда Хуршиданинг фарзандини даволашга кўмаклашиш билан бирга, унинг яшаш шароити билан ҳам яқиндан танишишди. Ўрганишлар натижасида Хуршида Санаеванинг оиласига субсидия асосида уй бериладиган бўлди.

 

Каттақўрғон шаҳар халқ қабулхонасига жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушаётган мурожатлар таҳлилига эътибор қаратадиган бўлсак, энг кўп, мурожаатлар ишга жойлашиш билан боғлиқ бўлиб, уй жой олиш бўйича мурожаатлар иккинчи ўринни эгалламоқда. Учинчи турдаги мурожаатлар эса, кредит олиш масаласида. Қабулхона мудирининг айтишича, шаҳар ҳокими Гавҳар Алимова бошчилигида айниқса кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бор оилаларга уй жой бериш бўйича қатор янги лойиҳалар амалга ошириляпти. Шундай лойиҳалардан бири муҳтож оилалар учун 360 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилишидир. Метин иродали қаҳрамонимиз қўли гул ҳунарманд опаларимиздан бири. У энг керакли ва ноёб ҳунар, Каттақўрғонда жуда кам учрайдиган телпак тикиш сирларини ўрганиб, шогирдлар ҳам етиштирмоқда. Бунинг учун унга шаҳар ҳокимлиги томонидан тикув цехи очиб берилган ва тикув машинаси берилган. Халқ қабулхонаси эса билан банкдан кредит олиш ишларига кўмаклашмоқда.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий