» » » Ургут туманида “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан “URGUT MALL” савдо комплекси қуриб фойдаланишга топширилди


Ургут туманида “SXF CONSTRUCTION GROUP” компанияси томонидан “URGUT MALL” савдо комплекси қуриб фойдаланишга топширилди


Уч қаватли савдо марказида жами 1200 та дўкон мавжуд бўлиб, харидор ва тадбиркорлар учун зарур шароитлар инобатга олинди. Ҳаво ҳароратини мўътадил сақлаб туриш мақсадида 3 млн долларлик замонавий иситиш-совитиш тизими яратилди.

 

Шунингдек, савдо маркази учун вилоятда ягона бўлган беш қаватли автотураргоҳ ҳам ташкил қилинди. "Стоянка” 20 000 квадрат метрдан иборат бўлиб, бир вақтнинг ўзида 1800 та автомашинага хизмат кўрсата олади.

 

Савдо маркази очилиши билан икки мингга яқин иш ўрни яратилди.

 

Масканнинг очилиш маросимида яна бир қатор хайрли лойиҳалар ўтказилди.

 

Кам таъминланган эллик нафар боланинг суннат тўйи ўтказилиб, уларга совға-саломлар топширилди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий