» » » Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди


Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди

Самарқандда Қозоғистоннинг Бош консулхонаси очилди

 

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Қозоғистоннинг мамлакатимиздаги фавқулодда ва мухтор элчиси Дархан Сатибалди, Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов ҳамда жамоатчилик вакиллари қатнашди.

– Самарқандда Бош консулхонамизнинг ташкил этилиши Қозоғистон ва Ўзбекистон давлат раҳбарларининг икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатлари ва азалий дўстона алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатлари маҳсулидир, – деди Қозоғистон элчиси Дархан Сатибалди ўз табрик сўзида.

– Айниқса, кейинги беш йилда давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гумантар соҳалардаги ҳамкорлик кучайди. Бугунги кунда Қозоғистонда Ўзбекистоннинг иккита консулхонаси фаолият кўрсатмоқда.

Биз Бош консулхонамиз учун Самарқандни танлашимиз бежиз эмас. Чунки бу шаҳар Ўзбекистонинг йирик тарихий-маданий марказларидан бири, иқтисодий салоҳияти, инвестициявий жозибадорлиги юқори ҳудуди ҳисобланади.

Хусусан, сайёҳлик борасида Самарқандда катта имкониятлар мавжуд. Биз кеча вилоятдаги бир қатор корхоналар фаолияти билан танишиб, уларнинг Қозоғистон билан яқин ҳамкорликда ишлаётганига гувоҳ бўлдик.
 
Хусусан, яқинда Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилаётган замонавий автобуслардан 50 таси Туркистон шаҳрига етказиб берилди.
 
Йил якунига қадар яна 200 та шундай автобус харид қилиш режалаштирилган.

Шунингдек, ўтган йил якунида Самарқандда "Тенгебанк” филиали иш бошлади.

Бош консулхонамиз бу алоқаларни яна ҳам ривожлантиришга хизмат қилишига ишонамиз, дея хабар берди Самарқанд вилояти ҳокимлиги сайти.

Комментариев: 0
Добавить комментарий