» » » Самарқандда 57 киши “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди


Самарқандда 57 киши “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

Самарқандда 57 киши “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди

 

Мазкур фармонга мувофиқ, "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони таъсис этилган эди. Шунга кўра, Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний” жамғармаси Васийлик Кенгаши "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисида” қарор қабул қилди. Кеча "Нуроний” газетасида мукофот билан тақдирланганлар рўйхати эълон қилинди. Улар орасида Самарқанддан 57 нафар фахрийлар бор.

Рўйхат дастлаб Сенат, Қонунчилик палатаси, вазирликлар, қўмиталар, уюшмалар, ННТлар, сўнгра вилоятлар шаклида эълон қилинди. Вазирлик, уюшмалар рўйхатига кўра, тиббиёт фанлари доктори, профессор Шамсиев Азамат Муҳитдинович, "Зарафшон” ва "Самаркандский вестник” газеталари бош муҳаррири Тошев Фармон Исҳоқович биринчи даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан, маҳалла фаоли Болтаев Исмоил Исломович иккинчи даражали "Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганларга кўкрак нишони, улар яшайдиган хонадонлар ва уй-жойлар эшикларига ўрнатиладиган белги ҳамда бир йўла тўланадиган пул мукофоти тантанали топширилади.

Комментариев: 0
Добавить комментарий