» » » Ўзбек бокси тарихидаги илк аёл жаҳон чемпионига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди


Ўзбек бокси тарихидаги илк аёл жаҳон чемпионига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди

 

Ўзбек бокси тарихидаги илк аёл жаҳон чемпионига икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилди

 

Терма жамоамиз аъзолари Польшадан 3 та олтин, битта кумуш ва 6 та бронза медали билан қайтди.

Жумладан, мамлакатимиз бокси тарихида илк жаҳон чемпиони бўлган боксчи қиз Нигина Ўктамова яқинда Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан енгил автомобиль (Nexia 3) билан тақдирланган эди.


Туризм ва спорт вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, кеча боксчимиз ўзи туғилиб ўсган Самарқанд вилояти Иштихон туманида ҳам тантанали равишда кутиб олинди. Нигина Ўктамовани тақдирлаш мақсадида ташкил этилган тадбирда Иштихон тумани ҳокимлиги, туризм ва спорт бўлими, маданият бўлими, ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, чемпионнинг яқинлари ва ёшлар иштирок этди. Шундан кейин туман марказидаги "Устозлар боғи”да чемпион қиз шарафига тантанали қутлов тадбири ташкил этилди.


Тадбирда қатнашган Иштихон тумани ҳокими Ш.Негматов Нигинани эришган юксак ғалабаси билан қутлаб, унга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совға, икки хонали уйнинг бошланғич тўлови тўлаб берилганлиги ҳақидаги сертификатни топширди.


Шу ўринда бир мулоҳаза: ҳали 20 ёшга ҳам тўлмаган қиз спортда эришган улкан ғалабаси туфайли ҳам автомашинали, ҳам уйли бўлмоқда. Юртимизда Нигинага ўхшаган ёшлар камми? Шундай экан, юртимиз ёшларини спорт билан шуғулланишга, ўз иқтидорини намоён этишга, Осиё ва жаҳон чемпиони, Олимпиада ўйинлари ғолибига айланиб катта-катта мукофотларни қўлга киритишга чорлаймиз.


Тўғри, ҳаммага ҳам чемпион бўлиш насиб этмас, аммо сиз ҳар бир инсон учун энг олий соврин – саломатлигингизни мустаҳкамлашга эришасиз.

Комментариев: 0
Добавить комментарий