» » » Сир-синоатларга бой “Туятош” ҳақида биласизми?


Сир-синоатларга бой “Туятош” ҳақида биласизми?


Бу ерда антик давр ва ўрта асрларга оид 70 га яқин археологик ёдгорлик-тепалар, қадимий шаҳарчалар ва қишлоклар топилган. Тадқиқотлар натижасида уларнинг сони, даври, географик ўрни ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди. 

          Аммо, улар орасида "Туятош бобо” номи билан машҳур ёдгорлик тарихнинг сир-синоатларига тўла макон бўлиб турибди.

Ер қаъридан 50 метр баландликда тоғнинг теппасида  жойлашган бу ёдгорлик ҳақида кўплаб афсоналар  мавжуд.

Ёш тадқиқотчи Санжар Абдурахимов шу қишлоқда туғилиб ўсган. У бизга "Туятош” ҳақида бувисидан эшитганларини сўзлаб берди.

Унинг айтишича, бундан 2 минг йиллар олдин бу ердан бир бой савдогарнинг  карвони олис мамлакатларга савдо-сотиқ қилиш учун ўтиб қайтган. 

Карвонда ў ўз қаллиғини ҳам олиб келаётган пайтда тўсатдан қароқчиларнинг ҳужумига учрайди. Чорасиз қолган савдогар босқинчиларнинг қўлига тушгандан кўра, тошга айланиб қолишни сўраб яратганга илтижо қилади.

Туятош ҳақиқатдан ҳам  узоқдан қарасангиз тошга айланган туялар карвонини эслатади, яқинлашишингиз билан ўлкан тошларга кўзингиз тушади.

Бу ер маҳаллий аҳоли учун зиёрат жойга айланган.  Тадқиқотчининг айтишича, "Туятош” ҳақида бугунги кунгача афсонадан бошқа ҳеч қандай маълумотлар йўқ. 

Бу сирли макон келгусида археолог ва тарихчи олимлар учун янгидан-янги тадқиқотлар маркази бўлса ажабмас.

Комментариев: 0
Добавить комментарий