» » » ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ


ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

 

ИСТЕЪМОЛГА ЯРОҚСИЗ МАҲСУЛОТ ТЕГИШЛИ ТАРТИБДА ЙЎҚ ҚИЛИНДИ

 

 Самарқанд вилоят санитария-эпидемиологик осойишталиги ва жамоат саломатлиги бошқармаси мутахассислари томонидан юқоридаги ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ҳолат 28 апрел куни Самарқанд тумани, Оҳалик ҳалқа йўлидаги «Гулобод саховати агрологистика» савдо комплексида содир бўлган.

Халқ тилида бу мажмуа «Экобозор» деб ҳам айтилади. Аниқланишича, бозорда Эрондан келтирилган тарвузларни ветеринария-санитария лабораторияси ходими Эркин Эргашев томонидан сотишга йўл қўйилмаган. 

  Самарқанд туман ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, тарвузларнинг йўқ қилинишига асосий сабаб — уларнинг истеъмол учун яроқсиз бўлганлигидир. Савдо мажмуаси раҳбари ҳам бу ҳолатни тасдиқлади.

Унинг айтишича, тарвузлар Эронда етиштирилган, уни Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаролар бозорга келтириб сотмоқчи бўлган.

Бозор ветеринария хизмати ходимлари томонидан текширилганда, маҳсулот таркибида меъёрдан ортиқ даражада нитрат моддаси борлиги аниқланган.

Бундай маҳсулот истеъмол учун хавфли бўлгани боис, тегишли тартибда йўқ қилинган.

  Мазкур ҳолатда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати  ходимлари иштирок этмаган.

Бироқ бу каби ҳолатлар бозорларда тез-тез учраб туради. Бозорларда ветеринария хизмати ходимлари томонидан маҳсулотлар таркиби доимий равишда текшириб борилади ва истеъмолга яроқсиз деб топилган сифатсиз маҳсулотлар тегишли тартибда йўқ қилинади.

Самарканд  вилоят санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси ахборот хизмати

Комментариев: 0
Добавить комментарий