» » » Қотиллик юзасидан муҳокама ўтказилди


Қотиллик юзасидан муҳокама ўтказилди

 

Қотиллик юзасидан муҳокама ўтказилди

 

Жорий йилнинг 3 май куни Ургут тумани "Терак” маҳалласида 2021 йил 30 апрель куни шу маҳаллада яшовчи фуқаро С.П. О.К. раҳбарлигидаги деҳқон хўжалигига тегишли бўлган 0,50 гектар ер майдонининг 0,20 гектарига ўзбошимчалик билан эккан ток кўчатлари хўжалик раҳбари томонидан бузиб ташланганидан ғазабланиб, ўзаро келиб чиққан жанжал давомида ёнида бўлган ошхона пичоғи билан унинг бўйин соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирганлиги ҳолати кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди.       

Унда вилоят ва туман сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари, имом-хатиблар, маҳаллий оммавий ахборот воситалари, марҳум ва айбланувчининг яқин қариндошлари иштирок этишди. 

Жиноят ва муҳокама тафсилотлари эртага ИИБ Ахборот хизмати томонидан тайёрланган видеолавҳа орқали намойиш этилади.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Комментариев: 0
Добавить комментарий