» » » STV stv.uz ахборот сайти сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда


STV stv.uz ахборот сайти сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда

STV stv.uz ахборот сайти сифатида ўз фаолиятини давом эттирмоқда

Ўша пайтда мазкур нодавлат телеканал Москва ва Тошкент Марказий телевидиниесининг иккита тугмачасини босишга кўникиб қолган самарқандликлар учун дарҳол севимли телеканалга айланган эди.


СТВ телекомпанияси жамоаси ўз фаолиятининг дастлабки кунлариданоқ Мустақил Ўзбекистон тараққиёт йўлининг барча босқичларида замон билан ҳамнафас қадам ташлади. Қисқа давр мобайнида тикланган ўзбек халқи тарихи, буюк аждодлар меъросини ўрганиш, диний эркинлик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар, фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш каби барча жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, янгиликларни томошабинларга етказишга ўзига хос услубига эга телеканал сифатида шаклланди.


2003 йилда STV телекомпанияси Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (O'zEOAVMA) га аъзо бўлиб, уюшма томонидан ташкил этилган турли тадбирлар, танловлар ва семинарларда доимий иштирок этувчи ҳамкор бўлган. STV телекомпанияси молиявий жиҳатдан мустақил бўлиб, давлат ва бошқа манбаалардан субсидияларга эга эмас эди. Молиялаштиришнинг асосий манбаалари реклама, тижорат телевизион маҳсулотларини чиқарар эди.


Бугунги кунда STV ахборот сайти stv.uz мамлакатимиздаги биринчи нодавлат телеканалнинг энг яхши анъаналарини давом эттирмоқда. Самарқандликлар вилоят ҳаётига оид янгиликларни нафақат сайт орқали, балки бошқа электрон платформалар – телеграм, Youtube каналлари ҳамда Facebook саҳифалари орқали ҳам танишиб бормоқда. Бироқ, компания ходимлари ўз телеканалини қайта тиклаш умидини йўқотмаган. Самарқанднинг мустақил телевидиниеси бўлиши учун ўз ҳиссаларини қўшмоқчи.



 


Комментариев: 0
Добавить комментарий