» » » Хотин-қизлар ўртасида сут бези саратони касаллиги кўпаймоқда


Хотин-қизлар ўртасида сут бези саратони касаллиги кўпаймоқда


65 ёшли Раъно Опа Ражабова каттақўрғон шаҳридаги энг малакали шифокорлардан. У сал кам 40 йилдан буён гинеколог врач сифатида хотин-қизларсаломатлигини сақлаш йўлида хизмат қилмоқда. Оила, фарзандлар ширин қувончию, ташвишлари..... Хаёт оқ ва қорадан иборат деганларидек, опа стресс ҳолатларини бошдан ўтказади. Натижада шифокорлар унга 2017 йилда кўкрак бези саратони ташхисини қўйишди. Каттақўрғон шаҳридаги тажрибали онколог, қўли гул врач Асрор Эсановнинг маслаҳати билан Раъно Ражабова текширувлардан ўтиб, жарроҳлик амалиётига рози бўлади. Бугун марра меники, дейди Раъно опа. Чунки у кимётерапия ва оғир жарроҳлик операцияларини мустахкам ирода, сабр матонат билан билан енга олди. Матонати туфайли ўз севган касбига қайтиб, яна жамиятга хизмат қилмоқда.

 

Афсуски, кўкрак бези саратони аёллар орасида учрайдиган онкологик касалликлар ичида биринчи ўринни эгаллаб, хасталар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Статистик маълумотларга кўра, бутун дунё бўйича ҳар ўнинчи аёл кўкрак бези саратони билан хасталанар экан. Бир йилда ушбу хасталик туфайли 1,5 миллиондан ортиқ аёл вафот этади. Ўзбекистонда ҳам аёллар ўртасида сут бези саратони ва бачадон бўйни саратонига чалиниш йилдан-йилга ошиб бормоқда. Ҳар йили Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ аёл кўкрак бези саратонига чалинади. Самарқанд вилоятида 200 дан ортиқ аёлларда мазкур касаллик аниқланмоқда.

 

Жорий йил май ойида ўтказилган онкология тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишида, Президентимиз шифокорлар олдида онкологик касалликларни эрта аниқлаш вазифасини қўйди. Бу мақсадлар учун мобил бригадалар тузиб, хавф гуруҳига кирувчи аҳоли учун профилактик кўриклар ўтказиш зарурлиги таъкидланди. Видеоселекторда белгиланган вазифалардан келиб чиқиб,Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Самарқанд филиали мутахассисларидан иборат мобил бригада Каттақўрғонда тиббий текширув ўтказди.

 

Шифокорларнинг саратон олди касалликларини эрта аниқлаш ва даволашга оптимизм билан қарашлари бежиз эмас. Ҳудудларда ўтказилаётган бундай текширувлар аёлларнинг тезроқ соғайиб, оиласи, фарзандлари бағрига қайтиши, атрофимизда бахтли оилаларнинг янада ошишига замин яратади.

 

Дилфуза Эсанова

Комментариев: 0
Добавить комментарий