» » » Кичик саноат зонаси очилиши эвазига 125 та иш ўрни яратилди


Кичик саноат зонаси очилиши эвазига 125 та иш ўрни яратилди

 

Кичик саноат зонаси очилиши эвазига 125 та иш ўрни яратилди

 

Уни вилоят ҳокими ўринбосари Жамшид Ўроқов ҳамда шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облақулов очиб берди ва тадбиркорларнинг фаолиятига омад тилади.

Ушбу саноат зонаси 1,10 гектар ер майдонида ташкил этилган бўлиб, унинг негизида жами 3 та лойиҳа, яъни умумий қиймати 4,74 миллион доллар   ҳисобига 125 та янги иш ўрни ташкил этилди.

Жумладан, "Шоҳрух бетон эксперт” ХКда хоналараро эшиклар  ясаш, "Жасмина карпет” МЧЖда текстил ва полипропилен ҳамда "Art wood group” МЧЖда  ДСП ва МДФ ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу саноат зонасининг ташкил этилиши, давлат мулки бўлган ва давлат улуши мавжуд хўжалик юритувчи жамиятларнинг ишлаб чиқариш майдонлари ва объектларидан самарали фойдаланиш, инвестицияларни фаол жалб қилиш учун қулай шароитлар яратишдан иборатдир.
Комментариев: 0
Добавить комментарий