» » » Ер – давлатники, уни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас


Ер – давлатники, уни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас

Ер – давлатники, уни сотишга ҳеч ким ҳақли эмас

  Унда вилоят ҳокими Э.Турдимов, сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъул ходимлари, депутатлар ва фермерлар иштирок этди.

Йиғилиш давомида вилоят ҳокими ерларнинг ноқонуний олди-сотдиси билан боғлиқ коррупциявий ҳолатлар кўпаёятганини қайд этиб, яқинда Президентимиз раҳбарлигида ўтказилган селекторда билдирилган фикрлардан барча тегишли хулоса чиқариши кераклигини, "қонун устувор, жазо муқаррар” деган қоида бундан буён қатъий бўлишини таъкидлади. Яқинда ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган ва халқнинг нафратига сабаб бўлган самарқандлик фермерларнинг ер сотиш борасидаги "қаҳрамонликлари" барчага сабоқ бўлиши кераклиги айтилди.

– Ер – давлат мулки, биз ундан вақтинча фойдаланувчилармиз. Уни қонунга зид тарзда сотишга, тасарруф этишга ҳеч ким, ҳокимлар ҳам, ерга вақтинча эгалик қилаётган фермер ва тадбиркорлар ҳам ҳақли эмас. Буни ҳеч ким унутмаслиги керак – деди Э.Турдимов. – Барчамизни едириб-ичирадиган ер, бугунимиз ва эртамиз ер билан боғлиқ. Шунинг учун "она ер”, "она замин” деган иборалар пайдо бўлган. Оғир бўлса ҳам шуни англаб етиш керак – ерни сотганлар, онасини сотган кабидир.

Шунингдек, йиғилишда давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси бошлиғи ва вилоят прокурори сўзга чиқиб, аниқ мисоллар билан барчани огоҳликка чақирди.

Йиғилиш якунида масъул мутасаддиларга 1 июлгача тумандаги барча ер майдонларини инвентаризациядан ўтказиб, ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва уларга чек қўйиш бўйича аниқ топшириқлар берилди. Туман Кенгаши депутатлари ҳам ушбу фикрни қўллаб-қувватлаб, улар ҳам бу жараёнда яқиндан амалий ёрдам беришларини билдиришди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий