Муаммо ечимини топди


Бугун Халқ қабулхоналари томонидан ўрганилаётган мурожаатлар катта бир жамоа манфаатларининг юзага чиқишига ҳисса қўшмоқда.

 

Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани Майинтепа қишлоғидаги 210 ўринга мўлжалланган 68- умумтаълим мактабида кейинги йилларда 500 дан ортиқ ўқувчиларнинг таҳсил олишига тўғри келган. Дарслар ҳаттоки уч сменада ташкил этилган. Қиш кунлари эса, болалар кеч қолиб, совуқ бўрон каби об-ҳаво шароитида уйларига қайтишига тўғри келган. Яхшиямки орамизда атрофдаги муаммоларга бефарқ бўлмаган инсонлар бор.Шу мактабда қарийб қирқ йил ишлаган собиқ физика фани ўқитувчиси Раззоқ Ҳомиев ва бир гуруҳ қишлоқ фаолларининг сай-ҳаракатлари билан, муаммо Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб, ижобий ечим топди.

Комментариев: 0
Добавить комментарий